UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  0 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  1 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  6 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  2 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  7 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  11 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  22 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  8 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  7 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  4

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" Янгиликлар

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"

Малайзия олимпия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчимиз Улуғбек Ҳошимов учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барча ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизни қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Дастлабки учрашув қийин кечиши аниқ эди. Муҳими биз ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Мақсадимиз кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш.

- Бош мураббий сизга иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ушбу таркибда рақобат жуда кучли. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бош мураббийнинг қарори ҳар доим тўғри бўлиб чиқади. Ротация қилинмаса рақобат бўлмайди. Ҳозирги таркибда 3-4 ҳужумчи бор. Барча ҳужумчилар асосий таркибдан жой олиш учун курашишмоқда. Рақобат бўлмаса ривожланиш бўлмайди.

- Жорий мавсум "Сурхон" жамоасига кўчиб ўтдингиз. Янги жамоангиз ҳақида нималар дея оласиз? "Сурхон" жамоаси мавсумни ёмон бошлади, аммо кейинчалик вазиятни ўнглаб олди?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Дастлабки турларда мағлубиятга учрадик, бироқ футболчилар билан вазиятни тўғирлаш кераклиги ҳақида келишиб олдик ва ўйинимизни яхшилаб олдик. Ғалабалар секин-асталик билан келмоқда. "Сурхон" буёғига натижаларини яхшилаб боради.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика