UZ

Сўнгги янгиликлар

17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  0 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  1 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  7 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  16 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Насаф" (1:2) баҳсидан сўнг жиззаликлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.



"Ўйинни ёмон бошладик, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Иккинчи таймда бир қатор ўзгаришларга қўл урдик, ўйин ўзгарди. Гол урдик, кейин яна ўтказиб юбордик. 

Йигитлар курашишди. Илгари ҳеч қачон бундай қилмаганман, лекин бу гал жаноб ҳакамга мурожаат қилмоқчиман. Ҳамма нарсани қачондир охири бўлади. Томошабин ўз жамоаси ўйинини кўргани келяпти. Ҳакам қарорларини рақиб жамоа фойдасига чиқармоқда. Пенальти бериляпти, қоида бузишлар бўляпти, тўп қўлга тегяпти... ҳакам эса бу "контакт" туфайли рўй берганини айтяпти. 

Саволим бошқача: балки мени ёки мураббийлар штабини деб шундай қилиняптими? Агар шундай бўлса, бошқа йигитлар жабр чекмаслиги учун клуб раҳбариятидан мени қўйиб юборишини сўрайман. Биласизми, бунақаси охирги 3-4 турдан буён кузатилмоқда. Эҳтимол, "Сўғдиёна" кимдирга халақит қиляптими, тўғриси, бу нима билан боғлиқ эканлигини билмайман. Балки Жиззах шаҳри ёки жиззахлик мухлислар бошқа давлатданми? Биласизми, Жиззах гўё Ўзбекистон таркибига кирмайди. 

Шундай экан, "Сўғдиёна" раҳбариятидан мени истеъфога чиқаришини сўрайман. Бундай оғир руҳий ҳолатда ишлашим қийин. Мен "тоза" футбол тарафдориман. Ўсиш бўлишини хоҳлайман. Кўрдингиз, жамоамиз охирги 3-4 йилда рақобатбардош жамоага айланди ва катта мақсадларга эриша олади. Йигитларнинг меҳнати эвазига ўтган йили 2-ўринни олдик. Балки бошқа мураббий келса, жамоага фойда бўлар. Ҳаммага раҳмат. Жамоа раҳбариятидан тўғри ечимга келишини кутаман", – деди Улуғбек Бақоев.

Тезкор хабар! Бақоев "Сўғдиёна" раҳбариятидан истеъфо сўради

Рейтинг: -76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика