UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  0 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  2 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  3 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  4 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  1 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  5

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" нейтрал майдонда ўйнашининг хавотирли жойи йўқ" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" нейтрал майдонда ўйнашининг хавотирли жойи йўқ"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

"Кўрдингиз, футболчилар ёмғирли ҳавода тўп тепишди. Майдонда футбол кам, кураш кўп бўлди. Шу боис бирор нарса дейиш қийин. Бундай паллада тартиб ва характер асосий планга чиқади. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Мавсумдаги илк ғалабамиз. "Динамо"га кейинги ўйинларда ғалаба тилайман",- дейди мураббий. 

- Об-ҳаво "Сўғдиёна"нинг ўйинига қанчалик таъсир қилди?

- Шубҳасиз ўйинимизни кўрсатишимиз учун юз фоиз тўсқинлик қилди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнагани боис ўйинда яққол фаворит кўзга ташланмади. Битти ёки иккита вазиятлар ҳал қилиб кетади. 

- Шоҳруз Норхоновнинг захирага олиниши нима билан боғлиқ? 

- Ҳаво толиқтириши табиий. Иккинчидан биз бўйдор ҳужумчини туширишни режалаштираётгандик. Захирадан қўшилган футболчилардан кўпроқ тўпни назорат қилишни, стандартларда фаоллик кўрсатишни талаб қилдик. 

- Championat.asia сайтида "Сўғдиёна" навбатдаги учрашувларни ўз майдонида ўтказа олмаслиги ҳақида хабар чиқди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу саволни клуб раҳбариятига берганингиз маъқул. Ўзбекистонда футбол ўсмоқда. Сиз меҳмондами ёки уйда ўйнаяпсизми катта аҳамият касб этмаяпти. Агарда "Сўғдиёна" нейтрал майдонда ўйнаса бунинг хавотирли жойи йўқ.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика