UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  4 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  140 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  8 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  2 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Очиқ ўйин гувоҳига айландик"

Суперлига 7-туридан ўрин олган АГМК – "Сўғдиёна" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- АГМКни ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Ўйинчимизнинг айтишича, АГМК иккинчи голни урганда унга нисбатан қоида бузилган. ВАР эса буни бекор қилди. Очиқ ўйин гувоҳига айландик. Йигитларга кураш учун раҳмат айтамиз.

- Ушбу мавсумда "Сўғдиёна" ҳимояси у қадар ишончли кўринмаяпти. Ўтган йили рақиблар деярли вазият ҳосил қила олишмасди. Бу нима билан боғлиқ?

- Бу бир нечта факторлар билан боғлиқ ҳолат. Биринчидан, жамоамиз бошқача ҳозирлик кўрмоқда. Яна бир фактор борки, бу бевосита футболга алоқадор эмас. Ҳолат қандай давом этади, билмайман. Аламлиси, Ўзбекистон клублари қайси лигада бўлишидан қатъи назар рақибга қараб тайёргарлик кўради. Кичик вазиятларда бу сезилиб қолади. Битта вазият икки хил баҳоланади. Худди симпатия бордек.  

Биз ҳам, олмалиқликлар ҳам яхши ўйнашди. Иккинчи гол ва сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга қўшилмадим. Майли, ҳечқиси йўқ. Кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз. 

- Кейинги турда "Насаф" билан тўқнаш келасизлар...

- Ҳозирги кунда ҳар бир жамоа билан жиддий баҳс кузатилади. Шунчаки ўтиб кетадиган ўйинлар йўқ. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз ва обдон тараддуд кўрамиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика