Улуғбек Бақоев "Жаҳл устида хулоса қилишга эрта"

Narzulla Saydullayev
23 апр 2017, 07:56
"Бухоро" - "Машъал" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Бугун тенг курашлар остида кечган баҳс гувоҳига айландик. Ҳар иккала жамоада кўплаб қулай вазиятлар вужудга келди ва учрашувда кўпроқ голлар бўлиши мумкин эди. Ҳар иккала жамоа ҳам вазиятлардан унумли фойдалана олмади. Хозир жаҳл устида хулоса килишга эрта, учрашувни кўриб чиқамиз ва керакли хулосаларни чиқарамиз.

Бугун захирадан ёшларни майдонга тушурдим. Акобир Тўраев бугун майдонга тушди ва унда икки маротаба қулай вазият булди афсус у бундан фойдалана олмади. Ёш футболчиларга имконият бериш керак", - дейди Бақоев.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›