

Ушбу учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдирди.
"Ғалаба билан барчани, хусусан жиззахлик мухлисларни табриклайман. Бугун менимча энг ёмон ўйинимизни кўрсатдик. Бунга нима сабаб бўлганини билмайман: об-ҳаво ёки майдон. Шунга қарамай йигитларга хоҳиш ва ғалабага бўлган иштиёқ учун раҳмат. Хатоларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.
- "Турон" ҳақида қандай фикрдасиз?
- "Турон" намойиш қилган ўйин ёқди. Айниқса олдинги чизиғи яхши. Уларга кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламан",- дейди Бақоев.



