UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  3 19:03Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)  10 18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  3 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  30 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  8 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  3 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  13

Улуғбек Бакаев: "Зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни кўрдингиз. Психологик томондан ўйинчиларимизда тушиш бор. Баъзи вазиятларда хато қилиш керак бўлмаган жойда хато қилдик. Биз охирги ўринга тушиб қолганимиз учун шундай бўлмоқда. Йигитларда мағлубиятдан қўрқиш бор. Бугунги ўйиндан сўнг йигитлар ўзларига руҳий куч оладилар, деб ўйлайман. Тартибли ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. 

- Бугунги ўйин сценарийси "Бухоро" тузиб чиққан режа бўйича кетди, десак бўладими?

- Ҳа, аммо ўйинни тўлиқ оладиган бўлсак, жуда зерикарли учрашув гувоҳи бўлдик. Биз томондан тезкор ҳужумлар деярли бўлмади. Бу кўриниб турганди. Бироқ, тартибли ўйин кўрсатганимиздан хурсандман. Бугун биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Норхонов эса ўйин охирида бизга ғалаба тақдим этди. 

- Балки, бунга "Бунёдкор"га нимадир етишмагани сабаб бўлгандир?

- Бўлиши мумкин. Балки, уларда ҳам биз каби психологик тушиш ҳолати кузатилаётгандир. Бошқа жамоани муҳокама қила олмайман, албатта. Бошқа ўйинларга қараганда бугун рақиб ҳам бироз суст ўйнаган бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, бугун натижа икки жамоа учун ҳам жуда муҳим эди.

- Норхонов ва Станисавлевич  ўйин тақдирини ҳал қилган голни ташкил қилишди. Нега уларни бошланғич таркибда майдонга туширмадингиз ёки улар "жокер" вафизасини ўташлари керакмиди?

- Бизда ўйинга маълум режа бор эди. Тажрибали футболчиларни ўйинни кучайтириш учун олиб қўйгандик, деса ҳам бўлади. Улар вазифани уддалашди. Ҳа, ҳаммаси ўз-ўзидан юз берди, аммо нима бўлганда ҳам бу режа омадли чиқди. 

- Сиз бошқараётган жамоаларда қанотлардан хавфли узатмалар кўришга ўрганиб қолгандик. "Бухоро"да эса бу нарса кам кузатилмоқда. Бунга сабаб нима?

- "Сўғдиёна"ни эсласак, биз бу жамоа билан тўрт йил бирга ишладик. Ўша пайтда биз йиғган ўйинчилар сиз айтган хафвли узатмаларни кўп амалга оширишарди. Ҳозир эса биз у даражадаги ўйинни кўрсата олмаймиз. Бизда қандай ўйинчилар бўлса, шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. Ўйиндан ўйинга қўшишга ва натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

- Бугун жуда ҳам хотиржам эдингиз. Одатда, сиз эҳтирос билан ўйинни ўтказардингиз. Бунга сабаб нима? Бугун "Бунёдкор" устидан ғалаба қозонишингизга ишонч бормиди?

- Тўғри сездингиз. Нафақат ўйинчилар, балки мураббий ҳам эҳтиросларга беради. Мен бугун ўзимни бироз бошқача тутишга қарор қилдим. Шундай бўлса ҳам ёрдамчим орқали баъзи вазиятларда йигитларга кўрсатмалар бериб турдик. 

- Жамоанинг таркибидан қанчалик қониқмоқдасиз. Умуман ўн баллик шкалада жамоа ўйинига қандай баҳо қўйган бўлардингиз?

- Бугунги ўйинга келсак, 10 баллдан 5 балл қўйган бўлардим. Бугунгидек натижа ҳар доим ҳам бўлавермади. Машғулотлар жараёнида биз жуда яхши ишлаймиз, ҳаммасини тўғри бажарамиз. Ўйинга келганда эса йигитларимда психологик муаммолар кузатилади. Буларнинг барчаси ўйинчиларнинг даражаси ҳисобланади. Бундан ҳафа бўлиш керакмас, бу уларнинг даражаси. Ўсишга ҳаракат қилиш керак. Ёш футболчилар ўйиндан ўйинга очилиб боришмоқда. Бугун айнан улар жамоани тортишмоқда. Бунинг учун уларга алоҳида раҳмат.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика