UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Улуғбек Бакаев: "Натижа қониқарли бўлмаса, бажарилаётган ишлар самарасиз бўлаверади" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Натижа қониқарли бўлмаса, бажарилаётган ишлар самарасиз бўлаверади"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин қизиқ бўлди. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз чиқмади. Иккинчи таймда эса ўйинимизни яхшиладик, агрессив ҳаракатлана бошладик, вазиятлар яратдик. Гол уришимиз ҳам мумкин эди. 90-дақиқадан кейин пенальтидан фойдалана олмадик. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман ва рақибни ғалаба билан қутлайман.

- "Бухоро" мураббийи сифатида бешинчи ўйинни ўтказдингиз. "Бухоро"даги дастлабки ўйинларингизга баҳо бериб ўтсангиз?

- Натижа қониқарли бўлмаса, бажарилаётган ишлар самарасиз бўлаверади. Жамоа қийин аҳволда эди, бизга етарлича вақт керак, шундан сўнг биз натижага эриша оламиз. Секин асталик билан ўсишга эришяпмиз, бугун дуранг ўйнасак ҳам бўлар эди, масалан. Кичик ўсиш бор деб ўйлайман. Ҳозирда ҳар бир очко олтинга тенг.

- Улуғбек ака жамоада ўсиш бор, лекин сиз истагандек агрессия ва курашувчанлик етишмаётгандек. Бунга сабаб нима, футболчиларнинг характерими?

- Менимча бу футболчиларнинг даражасига боғлиқ. Ҳар хил даражадаги футболчилар бор, кимдур юқори даражада, кимдур ўрта, кимдур эса паст даражада ўйнайди. Юқори даражали футболчилар ўз олдига аниқ мақсад қўяди ва шу мақсадни забт этиш учун ўйнашади. Шу сабаб даражамизни оширишимиз керак. Рақибдан қўрқмаслик керак. Шунчаки майдонга тушиб, бор кучини кўрсатиш керак. Ҳа, агрессия етишмаяпти, бунга сабаб футболчиларнинг даражаси деб ўйлайман.

- "Олимпик"да ишлаётган Яремчук ва "Нефтчи"да ишлаётган Чирич сизнинг мураббийлар штабингизга қўшилади деган хабар тарқалди. Шу ҳабарлар рост бўлса, нега айнан танлов ушбу мураббийларга тушди?

- Улар жамоа билан шартнома тузиб бўлишди. Яремчук менинг мураббийлар штабимда ишлаган, у мен билан "Сўғдиёна"да эди. Яремчукни "Олимпик"га вақтинчалик ижарага берган эдик, сабаби у Олимпия терма жамоасида Кападзе билан бирга ишлайди.

- Бугун Станисавлевични ерта алмаштирдингиз. Бунга сабаб нима бўлди? Уни кейинги учрашувларга асрадингизми?

- Бугун ярим ҳимоямиз яхши ўйнай олмади. Биз ютқазаётган эдик ва шу сабаб ўзгаришлар қилишимиз керак эди. Биз тактикамизни ўзгартирдик. Шу сабаб, футболчиларни ҳам ўзгартиришимиз керак эди. Сабаби шу.

- Сиз "Сўғдиёна"ни ўртамиёна жамоадан, чемпионлик учун курашадиган жамоа даражасигача олиб чиққан эдингиз. "Бухоро" жамоасини ҳам шундай ўзгартиришингизга қанча вақт керак бўлади?

- Биз ҳамма нарсани бир сонияда ўзгартириб юборадиган афсунгар эмасмиз. Вақт керак бўлади, бизнинг ёш ўйинчиларимиз ҳам анча иқтидорли. Улар билан кўп ишлашимиз керак. Жамоа билан кўп меҳнат қилишимиз керак. Сабр қилсақ, яхши натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман.

- Бугунги учрашувда ҳужум чизиғида креативлик етишмагандек. Дилшод Жўраев олдинги чизиққа ўтганидан сўнг, хавфли вазиятлар пайдо бўлишни бошлади. Кейинги учрашувларда Жўраевни олдинроқда ўйнатиш режаси борми?

- Креатив қарорларни қабул қилиш ҳам футболчининг даражасига боғлик деб ўйлайман. Дилшод олдинроққа тортилишининг сабаби "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолганди. Қизил карточкадан сўнг, биз кўпроқ ҳужумга ўтишимиз керак эди. Кўрамиз, кейинги учрашувларда Дилшод ҳужум чизиғига яқинроқ ҳаракатланиши ҳам мумкин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика