UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  0 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  0 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  0 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  130 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди” Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Арал” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда “Арал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта бугунги ўйинда ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишни мақсад қилгандик. Бироқ, якуний натижа бизнинг мағлубиятимизни кўрсатмоқда. Бу мағлубиятга сабаб сифатида 2 та факторни кўрсатишим мумкин. Биринчиси, мезбонлар, яъни “Арал” жамоаси ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан ўйнади. Иккинчиси, ўтган ўйиндаги “Машъал” билан мағлубият жамоа руҳиятига таъсир кўрсатди. Умумий ўйин учун йигитларга рахмат айтаман, ёмон ўйнаганимиз йўқ.

- “Арал” жамоасининг бугунги ғалабасини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтганимдек, жамоада ғалаба учун кучли иштиёқ бор эди. Учрашувнинг сўнги қисмида гол ўтказиб юбордик ва бу мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Бугунги учрашув бўлиб ўтган майдон ҳақида фикрингиз?

- Яхши майдон, мухлисларнинг зўр атмосфераси. “Арал” жамоаси бугун янги майдонда илк учрашувини ўтказди ва иштиёқ эвазига ғалабага эришди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика