UZ

Сўнгги янгиликлар

08:17"Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтган Тошкент дербисидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:00Суперлига. "Қизилқум" - "Сўғдиёна" ва ОКМК – "Шўртан" ўйинларида мухлислар гол кўришмади. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўйинида эса иккита гол урилди  0 07:51“Рома“ асосий ҳужумчисини сотувга қўяди  0 07:17Янги форматдаги клублар ўртасидаги ЖЧ старт олди. Илк баҳсда "Интер Майами" Миср жамосига қарши баҳс олиб борди  3 04:07Элдор Мойлиев: "Устунлик рақибда, омад эса биз томонда бўлди"  1 03:41Илёс Зейтуллаев: "Бугун "Пахтакор"дек жамоага қарши ўйнадик, Качори бир метрдан гол урганда, ҳисоб 2:0 бўларди"  1 00:09Миржалол Қосимов: "Бугунги ўйинга баҳо – 2"  4 23:20ЦСКАнинг янги бош мураббийи маълум  2 22:52Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "Боруссия" иштирокидаги ўйинни бошқаради  4 22:34Камолиддин Тожиев: "Бугун бутун мавсумга етадиган вазият яратдик, тўп дарвозага киришни истамади"  20 22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  2 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  6 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  18 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  29 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  15

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди” Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: “Арал” кучли иштиёқ эвазига ғалаба қозонди”

Про лиганинг 20-туридан ўрин олган “Арал” - “Бухоро” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда “Арал” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта бугунги ўйинда ғалаба қозониб, 3 очкога эга чиқишни мақсад қилгандик. Бироқ, якуний натижа бизнинг мағлубиятимизни кўрсатмоқда. Бу мағлубиятга сабаб сифатида 2 та факторни кўрсатишим мумкин. Биринчиси, мезбонлар, яъни “Арал” жамоаси ғалабага бўлган кучли иштиёқ билан ўйнади. Иккинчиси, ўтган ўйиндаги “Машъал” билан мағлубият жамоа руҳиятига таъсир кўрсатди. Умумий ўйин учун йигитларга рахмат айтаман, ёмон ўйнаганимиз йўқ.

- “Арал” жамоасининг бугунги ғалабасини қандай баҳолайсиз?

- Айтиб ўтганимдек, жамоада ғалаба учун кучли иштиёқ бор эди. Учрашувнинг сўнги қисмида гол ўтказиб юбордик ва бу мағлубиятимизга сабаб бўлди.

- Бугунги учрашув бўлиб ўтган майдон ҳақида фикрингиз?

- Яхши майдон, мухлисларнинг зўр атмосфераси. “Арал” жамоаси бугун янги майдонда илк учрашувини ўтказди ва иштиёқ эвазига ғалабага эришди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика