UZ

Сўнгги янгиликлар

13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  3 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  10 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  10 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1

Улар Олимпиадага боришади - Элшод Расулов! Янгиликлар

Улар Олимпиадага боришади - Элшод Расулов!

Теглар :  Olamsport.comРио-2016
Olamsport.com сайти шу йилнинг август ойида Бразилияда ўтказиладиган 31-Ёзги олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчиларимизни таништиришни давом эттиради.

Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали вакили Элшод Расулов.

Элшод Расулов – 1986 йилнинг 7 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида дунёга келган. Қизиқ ҳолат шундаки, боксдан аввал профессионал тарзда қиличбозлик спорт тури билан шуғулланган. Лекин вақт ўтиши билан боксга бўлган меҳр устунлик қилди. Боксдаги илк мураббийи Набижон Бойматов. Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида таҳсил олган. Бу ерда у бокс сир-асрорларини Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Мансур Муҳаммедовдан олган. Айнан коллеждаги таҳсил жараёнида у аввалига ўсмирлар, кейин ёшлар терма жамоасига таклиф этилган.




Илк катта ютуғига 2004 йили эришган. Ўша йили у ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган. 2006 йили ҳарбийлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида тенгсиз боксчи деб топилган. 2007 йилда Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳри мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида ик бор иштирок этди. 75 кг вазн тоифасида рингга чиққан Расулов шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Орадан икки йил ўтиб...


Қўқонлик боксчи ҳақида бошқа маълумотларни билиш учун >>> olamsport.com сайтига ташриф буюринг!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика