Украина - Хорватия ўйинига қалбаки чипталар сотиляпти

Aslanov Jasurbek
9 окт 2017, 23:13
Бугун ЖЧ-2018 Европа саралаш босқичи доирасида ўтказиладиган марказий ўйин – Украина - Хорватия баҳсига қалбаки чипталар сотилгани аниқланди.

Бу ҳақда Украина футбол федерацияси мухлисларни огоҳлантириб, қўлдан чипта олмасликка чақирди. УФФ чипталарни фақат e-sport.in.ua сайти ҳамда “Олимпийский” стадиони кассаларидан сотиб олишни тавсия қилмоқда.

Оригинал, яъни ҳақиқий чипталарда ўша мухлиснинг исм-шарифи акс этади ва стадионга кираётганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан таққосланади. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.ua