

Мадридликлар сўнгги 21 йил давомида Украина клубига илк бор ютқазди. Сўнгги бор Киевнинг “Динамо”си 1999 йил мартида “Реал”ни ЕЧЛ чорак финалида 2:0 ҳисобида ютганди. “Шахтёр” эса аввалроқ “Реал” билан 2 бор тўқнаш келган. 2015/16 йилги мавсум ЕЧЛ гуруҳ босқичида “Реал” Донецк клубини 4:0, 4:3 ҳисобида мағлуб этганди.


