Уилшир жароҳат туфайли 3 ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин

Aslanov Jasurbek
4 авг 2015, 15:18
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшир жароҳат туфайли уч ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиши мумкин.

Футболчи "Челси"га қарши Англия Суперкубоги учун учрашувдан бир кун олдин машғулотда жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчи Англия терма жамоасининг Сан-Марино ва Швейцарияга қарши Евро-2016 саралаш ўйинларида ҳам иштирок эта олмаслиги мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com