Уилшер жароҳати сабабли олти ҳафтага сафдан чиқди

Aziz Tukhtamuradov
6 мар 2014, 20:42
“Арсенал” ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Уилшер жароҳати туфайли олти ҳафтани майдон ташқарисида ўтказиб юборади.

22 ёшли футболчи Дания терма жамоасига қарши ўйин (1:0) пайтида жароҳат олганди. Бугунги текширув натижаларидан сўнг унинг чап оёғига зарар етганлиги маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўша учрашувнинг 59-дақиқасида жароҳат олган Уилшернинг ўрнига Адам Лаллану майдонга туширилган эди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru