UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси Янгиликлар

Уик-энд безаги бўлиши кутилаётган "Олд Траффорд"даги учрашув превьюси

Бугун Англия Премьер-лигасида 10-турга старт берилади.

Тур марказий ўйин билан бошланади. Турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ўзаро "Олд Траффорд"да беллашадилар. Қуйида ана шу учрашувга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 10-тур

"Манчестер Юнайтед" – "Тоттенхэм"

28.10.2017, 16:30

"Олд Траффорд"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир).

Премьер-лига мухлислари турни супер ўйинни томоша қилиш билан бошлашади. Кўпчилик, МЮнинг "Ливерпуль" билан ўйинидан келиб чиқиб бундай бўлмаслиги эҳтимоли бор дейиши мумкин. Лекин, бугун Моуриньо шогирдлари ўз майдонларида ўйнашади ва "Орзулар театри" "автобус"ни қабул қилмайди. "Қизил иблислар" ҳужумкор ўйин кўрсатишади, "Тоттенхэм" эса исталган баҳсда ўз омадини фақат ҳужумда излайдиган клуб. Бу эса ўйин қизиқарли ва томошабоп ўтишини кафолатлайди.

Мезбонларда жароҳатланган таркиби анча катта: Златан Ибрагимович, Поль Погба, Маруан Феллайни, Майкл Кэррик ва Маркос Рохо. Эрик Байи ва Фил Жонс эса ниҳоят тикланди ва майдонга тушишга тайёр. Катта эҳтимол билан Моур ҳимоя марказида Смоллинг - Байи жуфтлигидан фойдаланади. Лукаку, Мхитарян ва Рэшфорднинг формасини инобатга олсак, лондонликлар ҳимоячиларига бугун анчагина иш топилади.


"Тоттенхэм" таркибида эса бугунги кунда жамоанинг асосий юлдузи ҳисобланган Харри Кейн тиззаости мушакларидаги жароҳат сабаб ўйнай олмайди. Ҳудди шундай шикастланиш Виктор Ванямада ҳам бор. Почеттино бугун учта марказий ҳимоячидан фойдаланади. "Шпорлар" ҳимояси ҳозир Манчестер жамоаларидан кейин энг ишончлиси бўлиб турибди. Ҳужумда Кейннинг ўрнини ҳеч ким тўлдира олмаслиги аниқ. Харрининг йўқлиги бугун қанот ҳужумчиларига қўшимча вазифа юклайди. Сон Хён Мин марказий ҳужумчи ролини бажарса, унга Эриксен ва Аллилар доимий тарзда ёрдам келишлари талаб этилади. Акс ҳолда, рақиб ҳимоячилари қитъадошимизга имкон бермаслиги мумкин.

Ўтган турда "Хаддерсфилд"дан мавсумдаги биринчи мағлубиятни қабул қилиб олган МЮни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Ҳафта ўртасида Лига кубогида "Суонси"нинг мағлуб этилиши ўйинчиларга кайфият қўшгани аниқ. "Тоттенхэм" эса Лига кубогида ҳамшаҳари "Вест Хэм"га 2:3 ҳисобида ютқазиб йўқди. Кейнсиз ўтган биринчи ўйиндаёқ жамоа ютқазди.

АПЛ турнир жадвалида иккинчи ва учинчи ўринда бораётган жамоалар баҳси уик-энд безаги бўлиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа жорий мавсум кучли ўйин кўрсатмоқда. Кўрамиз, бугун кимнинг кўчасида байрам бўлар экан.



Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигада "Тоттенхэм"га қарши охирги 25та уй учрашувидан 20тасида ғалаба қозонган (20 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият);

- "Шпорлар" шу йилнинг 14 майида МЮни "Уайт Харт Лейн"да 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Бугун ҳам бу ишни уддалашса, "қизил иблислар"дан биринчи бор кетма-кет икки ўйинда устун келган бўлишади;

- Маурисио Почеттино АПЛда ҳаммадан ҳам кўпроқ Жозе Моуриньога ютқазган - 4 маротаба.



Мураббийлар фикрлари:

Жозе Моуриньо ("Манчестер Юнайтед"): "Биз уйда кучли ва ишончли жамоамиз. Бу сафар ҳам ўшандай бўлишига ҳаракат қиламиз".

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм"): "Кейннинг ўйнамаслиги баҳона эмас. Бизда Фернандо Льоренте, Сон Хён Мин ва яна вариантлар бор. Жамоа учун энг маъқул қарорни қабул қиламиз".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика