

Бу ҳақида fussballportal.de нашри хабар тарқатди. Рёслер 2011 йилдан буён Англия учинчи дивизиони вакили “Брентфорд” клубини бошқариб келаётган эди. Энди у чемпионшипда омадсиз ўйинлар гирдобига тушиб қолган “Уиган” ни қабул қилиб оладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, “Уиган” раҳбарияти кетма-кет муваффақиятсизликардан сўнг аввалги бош мураббий Оуен Койлни ишдан бўшатган эди.



