Уго Броос: "Камерун финалга ҳақли чиқди"

Tolibjon Qosimov
3 фев 2017
Камерун терма жамоаси бош мураббийи Уго Броос жамоасининг Африка кубоги-2017 финалига чиққанини шарҳлаб ўтди.
"Биз орзуларни амалга оширишга эришдик. Жамоа учун жуда ҳам мамнунман. Бу жамоа финалга ҳақли тарзда чиқди. Гананинг охирги муваффақиятлари таҳсинга лойиқ, лекин биз мусобақа бошидан кўп нарсага қодир эканлигимизни кўрсатдик. Ярим финал беллашувини яхши бошладик, танаффусдан кейин эса оғир бўлди. Бироз омад келди. Гана ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилаётганда, бўш зоналардан фойдаланиб иккинчи тўпни киритдик", - дейди Броос.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: AFP