UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  8 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  4 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  14 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3

Уганда термаси бош мураббийи: "Сизларда кучли мураббий ва футболчилар бор" Янгиликлар

Уганда термаси бош мураббийи: "Сизларда кучли мураббий ва футболчилар бор"

“Navruz Cup-2022” мусобақаси финали доирасидаги Уганда — Ўзбекистон (2:4) учрашувидан кейин Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич матбуот анжуманида қатнашди.


- Дастлаб, 46 миллион аҳолиси бор Уганда мамлакати томонидан Ўзбекистонга миннатдорчилик билдираман. Мусобақа юқори даражада бўлди. Бу турнир орқали биз бир нечта ёш иқтидорларни кўриб олдик. Намангандаги ўйинлар орқали футболчиларимизнинг тажрибасини ошириш учун яхши имкон бўлди. Бизнинг ва сизларнинг чемпионат орасида фарқлар бор. Сизнинг чемпионатингиз анча кучли. Турнирда чемпионатимизда тўп сураётган маҳаллий футболчиларга ҳам ўйнаш имконини тақдим этдик.

Бу ўйинлар орқали биз ўзимизни синаб олдик. Синаб олиш учун эса кучли жамоаларга қарши ўйнашимиз керак. Ўзбекистон эса тўғри танлов бўлди. Биз мусобақада ғалабага эришдик ва тажрибага ҳам эга бўлдик. Турнир орқали биз Африка чемпионатининг саралаш ўйинларига футболчиларни текшириб олдик. Сизларда кучли мураббий ва футболчилар бор. Машариповнинг голида бизнинг футболчилар қўпол хатога йўл қўйишди ва гол совға қилдик. Шомуродов ўзининг голи билан бизнинг муаммони янада катталаштириб юборди. Қанотдаги футболчиларингиз ҳимоячиларимизни анча қийнаб қўйди.

- Жамоамнинг келажакдаги режалари...

- Турнир орқали кўп нарсани ўргандик. Бизнинг мақсад ғолиб бўлиш эмас эди. Турнир орқали жамоамизни синаб олдик. Марказий Осиёда яхши жамоалар бор. Ҳозирдан жамоанинг 100 фоизли таркибини шаклантирдим демаган бўлардим. Бу турнир орқали керакли ва ортиқча футболчиларни кўриб олдик. Биз турнир орқали нималарга қодир эканлигимиз билиб олдик. Шу йилнинг 1-14 июнь кунлари Африка чемпионатининг саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Унга қадар янада яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

- Вазиятдан фойдаланган ҳолда турнир ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Барчаси ажойиб бўлди. Бу ерда ҳамма футболни севар экан. Майдондаги атмосфера ҳам ажойиб бўлди. Ажойиб футбол ва меҳмондўстлик учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика