

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин доирасида Россия премьер лигаси иштирокчиси ҳисобланган "Уфа" клубига қарши ўтказади.
Бу ҳақда "Уфа" клуби бош директори Шамиль Газизов айтиб ўтди.
"Австрия йиғинида биз учта ўйин ўтказамиз. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ва Германиянинг "Вердер" клуби билан баҳслар бор бўлиши керак. "Лацио" билан ҳам ўйнамоқчи эдик, аммо улар рози бўлишмади. Ҳозирча ўйинларнинг аниқ санасини билмайман", - дейди Газизов.
Маълумот учун, "Уфа" сафида Марсиньо, Диего Карлос Оливейра ва Сильвестр Игбун каби легионерлар тўп тепишмоқда. Ўтган мавсумда клуб Россия премьер лигасида 12-ўринни банд этганди.



