

- Уэльсда кучли футболчилар жуда кўп.Бэйл эса фантастик футболчи. Бу тўқнашув Англия ва Бэйл қарама-қаршилиги эмас, балки Англия - Уэльс баҳси бўлади. Биз ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун рақибнинг бир нечта футболчиларини зарарсизлантиришимиз лозим. Бу беллашувга Россияга қарши жиддий тайёргарлик кўргандек тараддуд кўрмоқдамиз. Олдинда иккита муҳим баҳс турибди. Гуруҳдаги ҳар бир рақибга қарши бир хил жиддий ҳозирлик кўрамиз. Ҳаммаси биз футболчиларга боғлиқ. Тайёргарлик жараёнида, машғулотларда кўп меҳнат қилдик. Энди буни майдонда кўрсатмоғимиз даркор.



