

«Бундай натижани қабул қилиш жуда оғир. Тезкор гол урдик ва кейинги босқичга чиқишга яхши имкониятга эга эдик. Аммо иккита гол ўтказиб юбордик.
Ўйиндан сўнг Хожсон истеъфога чиқаётганини маълум қилди. У ҳар бир футболчига раҳмат айтди. Кўпчилик унинг қўл остида дебют қилишди.
Бунга ишониш қийин, аммо бу жамоани ёрқин келажак кутмоқда. Бу мағлубиятни имкон қадар тезроқ унутиш керак.
Мусобақадан олдин Англия термасида ўйнашдан фахрланишимни айтгандим. Янги мураббий келишини сабрсизлик билан кутаяпман, доим Англия учун ўйнашга тайёрман», – дейди Руни.
Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ



