UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас Янгиликлар

УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас

УЕФА футбол қоидаларига киритилиши мумкин бўлган ўзгаришларни қўллаб-қувватламайди.

Аввалроқ Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) ВАРга иккинчи сариқ карточка ва нотўғри белгиланган бурчак тўпи эпизодларига аралашишга рухсат бериши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Шунингдек, пенальтида дарвозабон сейвидан сўнг иккинчи зарбани бериш тақиқланиши мумкин.


The Times хабарига кўра, УЕФА раҳбарияти ВАР ваколатларини кенгайтиришга қарши чиқади – уюшмада тўхталишлар сонининг кўпайиши видео ёрдамчиларнинг қўшимча аралашуви фойдасини йўққа чиқариши мумкин деб ҳисоблайди.


Шунингдек, УЕФА пенальти ижроси қоидаларини ўзгартириш ташаббусини ҳам қўллаб-қувватламайди.


Таъкидланишича, УЕФА раҳбарлари 2023 йил март ойида IFAB футбол қоидаларига улар билан маслаҳатлашмасдан бир қатор ўзгаришлар киритганидан норози. Ушбу ўзгаришлардан бирига кўра, энди агар дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан кўпроқ ушлаб турса, ҳакам бурчак тўпини белгилайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика