

УЕФА парижликлик мухлислар учрашув вақтида файер-шоу уюштиргани ва бунинг оқибатида ўйин 2 дақиқага тўхтаб қолганлиги боис клубга 43 минг евро жарима солди.
Ундан ташқари “ПСЖ” мухлислари ўйин вақтида лазер кўрсаткичларидан ҳам фойдаланишган.
УЕФА шунингдек, Еврокубоклар доирасида жамоанинг кейинги учрашувида фанатлар секторини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди.



