УЕФА. Мухлислар талқинига кўра 2019 йил рамзий термаси тузилди

Eldor Akmurzayev
15 янв 2020, 19:45
УЕФA расмий сайти орқали мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра 2019 йилнинг рамзий терма жамоаси тузиб чиқилди.

Овоз бериш жараёни ярим йил мобайнида ўтказилди ва унда 2 млн.га яқин фойдаланувчи қатнашди.

Таркибга ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби “Ливерпуль”дан беш нафар футболчи киритилди. Рамзий жамоанинг тўлиқ кўриниши эса қуйидагича:

Дарвозабон: Алиссон Бекер ("Ливерпуль");

Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд ("Ливерпуль"), Маттейс де Лигт ("Аякс"/"Ювентус"), Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Эндрю Робертсон ("Ливерпуль")

Ярим ҳимоячилар: Френки де Йонг ("Аякс"/"Барселона"), Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити")

Ҳужумчилар: Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Ювентус"), Роберт Левандовски ("Бавария"), Садио Мане ("Ливерпуль").

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA