УЕФА Миллатлар лигаси. Ярим финалчилар маълум

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2018
УЕФА Миллатлар лигаси А дивизионида гуруҳ босқичи ортда қолди.

Ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган Голландия, Швейцария, Англия ва Португалия ярим финалга йўл олишди.

Ярим финал ўйинлари кейинги йил Португалияда бўлиб ўтади. Қуръа ташлаш маросими 3 декабрь куни Дублин шаҳрида ўтказилади. Ярим финал баҳслари 2019 йилнинг 5-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақа чемпиони 7,5 миллион евро, финалчи – 6,5 миллион олади. Учинчи ўринга 5,5 миллион евро, тўртинчи ўрин соҳибига – 4,5 миллион топширилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia