УЕФА маҳаллий чемпионатлар якунланишини талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
21 апр 2020
УЕФА мамлакатлар ўз чемпионатларини якунлаб қўйишини талаб қилмоқда.

Бугун 21 апрель куни УЕФА ташкилотнинг 55 нафар аъзоси билан видеоконференция орқали мавсумнинг давом эттирилиши вариантларини кўриб чиқди. Клублар ўйинларини терма жамоаларнинг ўйинлари каби тақвим тузиб чиқиш вариантлари ҳам ўртага ташланди.

Ундан ташқари, давлатларга чемпионатни якунлаш учун аниқ бир кун ҳам айтилди. Агарда бирор бир чемпионат муддатидан олдин якунланса, улар борасида тегишли режалар тузиб чиқилади ва еврокубокларда жазолар қўлланилади.

Ушбу мавзу борасидаги барча қарорлар пайшанба куни қабул қилиниши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal