УEФА Грузияга жарима солди

Оқил Абдубарноев
2 июл 2024
УEФА Грузия футбол федерациясини (ГФФ) 46 минг евро жаримага тортди.

Бу ҳақда қитъа футбол ташкилоти матбуот хизмати маълум қилди.

Германияда бўлиб ўтаёган ЕВРО-2024 гуруҳ босқичи доирасида Туркияга қарши ўйинда (1:3) грузиялик мухлислар пиротехника воситаларидан фойдалангани ва тартибсизлик келтириб чиқаргани учун ГФФ 36,25 минг евро жаримага тортилди. 

Шунингдек, Португалия билан ўйинда (2:0) мухлислар майдонга чиқиб, пиротехника воситаларидан фойдаланишган. Бунинг учун ГФФ яна 9,75 минг евро жаримага тортилди. Шундай қилиб, умумий сумма 46 минг еврони ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, дебютант Грузия терма жамоаси Европа чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: УЕФА