UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  7 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  21 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

УЕФА Евро-2020да рекорд даражада мукофот пуллари бўлишини маълум қилди Янгиликлар

УЕФА Евро-2020да рекорд даражада мукофот пуллари бўлишини маълум қилди

Теглар :  Евро-2020
УЕФА расмий сайти берган маълумотга кўра, 2020 йилда ўтказиладиган Европа чемпионатидаги умумий мукофот пули 371 млн. еврони ташкил қилади.

Евродаги мукофот пуллари 23%га ошган. Францияда ўтган аввалги Европа чемпионатида бу маблағ 301 млн. еврони ташкил қилган эди.

Евро-2020нинг финал босқичига чиққан барча 24та жамоага 9,25 млн. евродан тўлаб берилади. Гуруҳ босқичида жамоалар ҳар бир ғалаба учун 1,5 млн. евро, дурангдан 750 минг евро ишлаб топишади. 1/8 финал иштирокчилари 2 млн. евро даромад кўришади, кейинги босқичдагилар (1/4 финал) ҳисобига яна 3,25 млн. евродан ўтказиб берилади. Евро-2020 ярим финалчилари 5 млн. евродан ишлаб топишади. Турнир финалчисига яна 7 млн. евро, ғолибига эса 10 млн. евро тўлаб берилади. Шундай қилиб, мусобақанинг барча учрашувларида ғолиб бўлган терма жамоа 34 млн. евро даромад кўриши мумкин бўлади. Аввалги Евродаги бу кўрсаткич 27 млн. еврони ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдаги Европа чемпионати илк маротаба 12та шаҳарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика