УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди

Tolibjon Qosimov
23 ноя 2017, 14:53
Сешанба ва чоршанба оқшомида Европада Чемпионлар лигаси 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг чиройли голи бўлиш учун 5та номзодни эълон қилди. Унга кўра, Лоренцо Инсинье ("Наполи"), Лука Модрич ("Реал"), Антуан Гризманн ("Атлетико"), Сон Хён Мин ("Тоттенхэм") ва Дани Алвес (ПСЖ)ларнинг голлари энг чиройли бўлишга даъвогар. Ғолиб ташкилот расмий сайтида ўтказилаётган овоз бериш жараёнида аниқланади.

Ўтган сафар "Рома" футболчиси Стефан Эль-Шааравининг "Челси" дарвозасига киритган тўпи ҳафта голи деб топилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›