

Кейинги мавсумдан бошлаб турнир ўйинлари Тошкент вақти билан 23:00 ва 01:00дан бошланади. 23:00да иккита, 01:00да эса олтита баҳс старт олиши режалаштирилмоқда.
УЕФА қарорига кўра Европа қишки вақтга ўтганида учрашувлар 23:00 ва 01:00да бошланади. Ёзги вақтга ўтилганда эса ўйинлар 22:00 ва 00:00да старт олади.
Шу кунларда УЕФА ижро қўмитасининг йиғилиши Ньонда бўлиб ўтмоқда.



