"Удинезе" Габриэле Чиоффини яна бош мураббий сифатида тайинлади

Administrator
25 окт 2023, 22:49
Мураббий 2021-2022 йилларда клубни бошқарганди.

"Удинезе" клуби Габриэле Чиоффини янги бош мураббий деб эълон қилди. 48 ёшли мураббий ушбу мавсум охирига қадар "Удинезе" билан шартнома имзолади. 

Маълумот учун, Габриэле Чиоффи "Удинезе"ни 2021 йилнинг декабрь ойидан 2022 йилнинг июнига қадар бошқарганди.

Ҳозирги вақтда "Удинезе" А Сериянинг 18-ўрнида бормоқда. Клуб 9-тур ортда қолганига қарамасдан, бирор марта ғалаба қозонмаган.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: www.udinese.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›