UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  13 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  10 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Учта тахмин, битта рақиб Янгиликлар

Учта тахмин, битта рақиб

Мухлислар Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффдаги рақиби ким бўлишини интиқлик билан кутишяпти.

Осиё Кубогида секин-аста гуруҳ ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда. Бугун бўлиб ўтган "B" гуруҳидаги 3-тур баҳсларидан сўнг биз жой олган гуруҳнинг иккинчи жамоаси билан 1/8 финалда ўйнайдиган рақиб номи маълум бўлди. 

Шундай қилиб "B" гуруҳида Иордания 7 очко билан биринчи, Австралия эса 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақа тақвимига кўра, гуруҳдаги иккинчи жамоа, яъни Австралия бизнинг гуруҳдаги иккинчи жамоа билан ўйнайди. 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирча "F" гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳам, Япония ҳам бир хил 6 очкодан тўплаган, фақат тўплари нисбати бизда яхшироқ. 17 январь куни бўлиб ўтадиган ўзаро ўйин кўп нарсага ойдинлик киритади. Дуранг натижа ҳам гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлашимизни таъминлайди. 

Агар Япония билан бўладиган ўйинда мағлубиятга учрамасак, унда плей-оффда "E" гуруҳининг 2-жамоаси билан ўйнаймиз. Бу Қатар ёки Саудия Арабистони бўлади. Ҳозирча гуруҳ жадвалида Қатар билан Саудия Арабистони бир хил 6 очко жамғарган. Фақат тўплар нисбатига кўра Қатар 1-ўринни эгаллаб турибди. 

Бизнинг гуруҳда ким 1-ўринни олса плей-офф баҳсини 21 январь куни Шаржадаги стадионда ўтказади. Иккинчи ўринни олган жамоа эса Ал Айнда қолиб Австралия билан ўйнайди. Қизиғи, боягина якунига етган Австралия - Сурия баҳси "Халифа бин Зайед" стадионида ўтказилди. Индинга биз ҳам шу стадионда ўйнаймиз. Мағлубиятга учраган жамоа 21 январда яна шу стадионда ўйнашига тўғри келади. 

Энг қизиғи шундаки, гуруҳ ўйинларини пешқадам сифатида тугатсак, плей-оффдаги рақибимиз ким бўлишини бироз кутиб туришимизга тўғри келади. Чунки "E" гуруҳининг охирги тур учрашувлари Ўзбекистон - Япония баҳси якунига етаётган бир паллада старт олади. 

Хуллас, плей-оффда бизга тушиши мумкин бўлган жамоалар сони учтани ташкил этяпти, лекин шулардан биттаси рақиб бўлади. Сизнингча, 1/8 финалда Австралия, Қатар ёки Саудия Арабистонидан қайси бири тушгани маъқул?

P.S. 17 январь куни биз диққат билан кузатадиган иккита ўйин:

18:30. Ўзбекистон - Япония

21:00. Саудия Арабистони - Қатар

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика