Учқун Қобилов: "Динамо" Олий Лигага қайтишни кўзлаган"
20 мар 2016 18:19
Янгиликлар
Учқун Қобилов: "Динамо" Олий Лигага қайтишни кўзлаган"
Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқич доирасидаги «Динамо» ва «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин «Динамо» катта мураббийи Учқун Қобилов ўйин ҳақида тўхталди.
«Бугунги учрашув биз учун биринчи расмий ўйин бўлишига қарамай, асосини ёшлар ташкил этган «Динамо» жамоамиз бугун анча тажрибали бўлган рақиб «Нефтчи» билан ўйинда ёмон таассурот қолдирмади. Ўйин давомида яхши ҳаракат қилдик. Аммо биргина вазият йўлланма тақдирини ҳал этди. Клуб жорий йилда таркибни янгитдан шакллантириб, Биринчи Лигадан Олий Лигага қайтишни кўзлаган. Бу мавсумнинг бошланиши. Умид қиламанки, биз яхши тайёргарлик кўриб олдимиздаги вазифани бажарамиз» - дейди «Динамо» мураббийи Учқун Қобилов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар