UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  42 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  0 23:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси учун жанг бошланди  2 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  5 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12

Учирилган лочин, драматик якун ясаган Голбан ёхуд турнинг марказий ўйини олдидан 2018 йил Намангандаги "триллер"ни ёдга оламиз Янгиликлар

Учирилган лочин, драматик якун ясаган Голбан ёхуд турнинг марказий ўйини олдидан 2018 йил Намангандаги "триллер"ни ёдга оламиз

Суперлиганинг 5-туридан бир қатор қизиқарли тўқнашувлар ўрин олган.

Ушбу учрашувлар орасида "Навбаҳор" ва "Пахтакор"  жамоалари ўртасидаги ўйин диққат марказида бўлиши табиий. Сир эмаски мазкур жамоалар ўртасидаги тўқнашув азалдан шиддатларга ва кескин курашларга бой ўтиб келган. Айниқса Наманганда ўтадиган беллашувлар доим мухлисларнинг ажойиб муҳит ҳосил қилиши билан эътиборни ўзига жалб қилиб келган. Биз эса бугунги юқори темпда ўтиши кутилаётган баҳсдан олдин бу жамоаларнинг 2018 йилги ўйинини расмлар ёрдамида ёдга олишга қарор қилдик. Ёдга олаётган ўйинимиз ҳисоб жиҳатдан ҳам, ўйин томонлама ҳам ҳақиқий "триллер" бўлганди. 

Суперлига 23-тур

2018 йил. 14 сентябрь, жума
“Навбаҳор” – “Пахтакор” 3:3
Ҳакамлар:
Азиз Асимов, Руслан Серазиддинов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

Голлар: Аюбхон Нўъмонов 40, - 1:0. Драган Черан 48, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов).  Исмоил Гонсалвеш 72 пенальти, - 1:2. Азизбек Турғунбоев 76, - 2:2. Фаррух Сайфиев 80, - 2:3 (Тиаго Безерра). Игорь Голбан 90, - 3:3 (Шерзод Каримов).

"Навбаҳор": 1.Ботирали Эргашев, 5.Игорь Голбан, 7.Шерзод Каримов, 10.Азизбек Турғунбоев, 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Дилшод Жабборов (14.Илҳом Бойдедаев, 83), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев, 24.Даврон Ҳошимов, 30.Дарко Никач (15.Азамат Алланиёзов, 90+2), 44.Дарко Станоевич
Захира: 45.Акбар Тўраев, 17.Сардор Сулаймонов, 27.Равшан Дўсматов, 33.Томислав Пайович, 35.Дилшод Ҳамроев, 77.Музаффар Абдуллаев, 99.Сарвар Солиев

"Пахтакор": 25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Шерзод Аъзамов, 7.Азим АҲмедов, 8.Дилшод Раҳматуллаев, 9.Жалолиддин Машарипов (22.Жасур Яхшибоев, 88), 11.Исмоил Гонсалвеш (21.Камолиддин Тожиев, 85), 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 69.Драган Черан, 77.Тиаго Безерра
Захира: 12.Александр Лобанов, 3.Хожиакбар Алижонов, 6.Жаҳонгир Аҳмадов, 10.Жамшид Искандеров, 18.Баҳром Абдураҳимов, 29.Владимир Козак, 88.Игорь Сергеев

Огоҳлантиришлар: Егор Кримец 29, Даврон Ҳошимов 29.

Учрашув бошланишидан олдин "Навбаҳор" рамзи ҳисобланган Лочин стадион узра учирилганди.


Уч йил ичида "Пахтакор"нинг бу таркибидан ҳозирда Элдор Суюнов, Шерзод Аъзамов, Драган Черан, Фаррух Сайфиев, Егор Кримецлар қолган. Еттинчи рақамдаги Азим Аҳмедов бугун "Навбаҳор" либосида собиқ жамоасига қарши ўйнайди.


"Навбаҳор"да эса таркиби кескин ўзгариб кетди. Бугунги кунда ушбу таркибдан Игор Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Даврон Ҳошимов жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳошимов маълум вақт "Локомотив"да ҳам тўп тепиб қайтди.


Ўйиннинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, 80-дақиқада "Пахтакор"нинг учинчи голини урган Фаррух Сайфиев. 


Сайфиевнинг голидан тўрт дақиқа олдин Азиз Турғунбоев ҳисобни 2:2 кўринишига келтирган эди. Бугунги ўйинда у эндиликда "Пахтакор" сафида Наманганда "Навбаҳор"га қарши тўп тепади. Футболчининг ҳаёти шу экан.


Азиз Асимов Егор Кримецга қизил карточка кўрсатган вазият. Кримец ўтган турда  "Металлург" билан ўйинда қизил карточка олганлиги сабаб бугун "Пахтакор"га ёрдам бера олмайди.


Даврон Ҳошимовдан жангчиларга ҳос ҳаракат. 


Ўйинда "Навбаҳор"нинг илк голини урган Аюбҳон Нўъмонов. Эмоцияларга бой сурат десак муболаға бўлмайди.


Намангандаги марказий стадионда мухлислар шу куни ҳақиқатдан ҳам олов бўлиб ёнганди. 


"Пахтакор"даги голларининг аксарият қисмини пенальтидан урган Исмоил Гонсалвеш "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам 11 метрлик нуқтадан адашмаган эди.


Айни пайтда "Нефтчи"ни Суперлигага олиб чиқиш йўлида ҳаракат қилаётган Илҳом Мўминжонов ўз шогирдларини жанговор кайфиятда майдонга олиб тушган ва бу ўйин давомида футболчиларнинг кўзида билинганди. 


Шота Арвеладзе учрашувдан сўнг: “Намангандаги фантастик муҳит учун бу каби майдонда ўйнаш гуноҳ",- дея фикрларини баён қилган.


Сўнгги дақиқада "Пахтакор"га учинчи голни урган Игор Голбан ўйинга драматик якун ясаган эди.


"Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлагани Қирғизистондан ҳам кўп сонли ишқибозлар ташриф буюрганди.


Одатдагидек учрашув якунлангач "Навбаҳор" футболчилари исландча қарсак билан мухлисларга миннатдорчилик билдиришган.


Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика