“Уч миллат кубоги”: Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритди

Narzulla Saydullayev
19 авг 2017, 20:32
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аёллар терма жамоалари ўртасида “Уч миллат кубоги” халқаро ўртоқлик турнири ўз якунига етиб бормоқда.

Кеча, 18 август куни Қозоғистон ва Қирғизистон термалари ўзаро баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бугун, 19 август куни эса Ўзбекистон аёллар термаси Қозоғистон билан куч синашиб, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин Ўзбекистон аёллар термаси муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди. Дастлабки турда Қозоғистонга қарши майдонга тушган Ўзбекистон аёллар термаси 7:0 ҳисобида зафар қучганди. Иккинчи турда эса мезбон Қирғизистон 3:1 ҳисобида таслим қилинган эди.

Эртага, 20 август куни сўнгги ўйин бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон аёллар терма жамоалари ўзаро куч синашади..


Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

О

ТН

1

Ўзбекистон

3

3

0

0

9

+15

2

Қирғизистон

3

1

1

1

4

+1

3

Қозоғистон

4

0

1

3

1

-16


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com