

Ушбу мусобақа бошланишидан олдин унда ишлайдиган ҳакамлар учун семинар ташкил этилди. ФИФА инструкторлари томонидан олиб борилган семинар якунига кўра барча ҳакамлар жисмоний тестларни топширишди. Имтиҳонларда барча реферилар ижобий баҳо олишди ва мусобақада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Семинар ўтказганлар орасида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳам бор.
Маълумот учун, U23 Осиё чемпионатида ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Илгиз Танташев ва ФИФА лайсмени Жаҳонгир Саидов ишлашади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу 12 январда бошланадиган чемпионатда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этади.




