UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11

U19 терма жамоаси Венгрияга учиб кета олмади Янгиликлар

U19 терма жамоаси Венгрияга учиб кета олмади

Кеча тунда Тошкент - Истанбул - Будапешт йўналиши бўйлаб Венгрия пойтахтига учиши керак бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамон Тошкентда.
Турк ҳаво йўллари хизматидан фойдаланган вакилларимиз, кеча самолётдаги носозлик туфайли уча олмаганлар. Олган маълумотларимизга кўра, терма жамоамиз бугун ҳудди шу йўналиш бўйлаб тунги соат 03:05да парвоз қиладилар.

Техник носозлик кузатилган учоқда таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу боисдан бугун Туркиядан 320 кишига мўлжалланган катта самолёт учиб келади ва бугунги мижозларга қўшиб, кеча рейсдан қолган кишиларни ҳам олиб кетади.

Ҳудди шу рейс орқали Бразилияга учишни режа қилган Ўзбекистон мухлислар клуби раҳбари Абдурахмон Фозиловнинг ҳам режаларига ўзгартириш киритилган.

Шу ўринда, бир маълумотни айтиб ўтишимиз лозим. FIFA.uz лойиҳаси учун супер совға - Тайланддаги Осиё чемпионатига йўлланмани қўйган Абдурахмон Фозилов, Бразилиядан қайтгач ғолибни расман тақдирлайди.

"Ёшлигимдан ЖЧга боришни орзу қилар эдим. Бугун ниятим амалга ошди. Бразилияга кетишимда ЎФФнинг алоқаси йўқ. Ярим финалнинг икки ўйинини бевосита стадиондан кузатаман, афсуски финал ўйини учун чипта ҳарид қила олмадим, боиси тугаб қолган эди. Насиб қилса ЖЧ ярим финали атрофидаги энг қизиқарли лавҳаларни шу сайт орқали эътиборингизга тақдим этиб бораман", - дейди Фозилов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика