UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  0 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  0 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  3 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  2 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0 17:33Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга имкониятни бой берди  3 17:08Арсен Венгер: "Мен Кэррикни табриклашим керак"  1 16:39"Ғазалкент" биринчи ғалабасига эришди  1

У Хави ва Пирлоданда кучлироқ-ми?! Янгиликлар

У Хави ва Пирлоданда кучлироқ-ми?!

Замонимизнинг энг иқтидорли ва меҳнаткаш футболчиларидан бири ҳақида гаплашамиз.

Куни-кеча Лука Модрич 36 ёшни қаршилади, шу ҳафта охирида эса у "Мадрид" сафида "Сантьяго Бернабеу" майдонига тушиб келиши кутилмоқда. Жароҳат сабаб Лука "Бетис"га қарши ўйин ва миллий терма жамоа учрашувларини ўтказиб юборди. Аммо энди у ўйинга қайтишга тайёр – Лука модричнинг футболдаги "яроқлилик муддати" якунланишига ҳали вақт бор. Аксинча, 36 ёшда хорватиялик ярим ҳимоячи Испания пойтахтига энди кўчиб ўтгани 26 ёшдагиданда кучлироқдек.



Лукита "Олтин тўп"ни қўлга киритгач бўладиган (бўлган) босимни аввалдан сеза олгандек, анчадан буён шахсий мураббий билан жисмоний ҳолати устида ишлайди ва бу Вальдебебасдаги машғулотларга ҳалал бермаган ҳолда амалга оширилади албатта. Модрич ажойиб спорт формасида ва кўп куч оладиган, оғир учрашувларга ҳам тайёр.

Шартнома муддатини яна бир йилга узайтириш, пандемия давридаги вазиятни реал баҳолаб, ойлик маоши камайишига ортиқча "театрларсиз" рози бўлиши ва клуб таклифига жавобни пайсалга солиб юбормаслик – ҳаттоки бу борада ҳам Лука Модрични кўпчиликка ўрнак сифатида кўрсатсак, бўлаверадигандек.

"Фаолиятимни "Мадрид"да якунлашни истайман", – деганди охирги ойларда бир неча бор Лука.

"Marca" нашрига 2014 йил июль ойида берган и нтервьюсида футболчи нима хоҳлашини аниқ билган. Ўшандаёқ Модрич ўзининг танаси, жисмоний ҳолати "Қироллик клуби" талабларига жавоб берар экан астойдил меҳнат қилиши, ундан кейин эса айнан Мадридда фаолиятини якунлашини таъкидлаган. Зинедин Зидан давридан буён клубнинг не-не афсоналари бу ишни уддалай олишмади.

"Сиз фаолиятингизни "Мадрид"да якунлашни орзу қиласизми?

"Аввал ҳам айтганимдек, "Реал Мадрид" сафида тўп тепиш – орзум эди. Мен ҳеч қачон бу ердан кетишим ҳақида ўйламаганман. Мен ҳам, оилам ҳам бу ерда бахтли, биз шаҳар ва клубдан завқ олиб яшаяпмиз… Фаолиятимни айнан шу ерда якунласам ажойиб бўларди".

"Менинг истагим шундай, аммо вазиятга таъсир қилувчи кўплаб омиллар мавжуд: клуб бу борада нима деб ўйлайди, мен "Мадрид" талаб қиладиган даражада ўйнашда давом эта оламанми… Албатта, "Мадрид"да фаолиятимни якунлаш яхши, лекин олдинда ҳали вақтим бор. Кўрамиз, нималар бўларкин, бироқ мен шуни аниқ айта оламанки, ўзим ва оилам бу ерда жуда бахтли".

Лука Модрич 36 ёшда ҳам юқори даражадаги ўйин намойиш қила оляпти, у ҳамон элитадаги ўрнини йўқотиб қўймади, бу эса на Пирлога ва на Хавига насиб қилмаганди.

Италиялик "маэстро" 35 ёшида охирги марта Скудеттони қўлга киритди ва Европа вице-чемпиони деган номга сазовор бўлди, Берлиндаги финал арафасида у 36 ёшни қаршилади ва футбол элитаси билан хайрлашиб, Нью-Йорк томон йўл олганди.

Хави "Барселона"ни 2015 йил 35 ёшида тарк этган, унинг охирги мавсумида клуб требл қайд этди, бироқ ярим ҳимоя чизиғида Бускетс, Ракитич ва Иньеста каби футболчилар бор ҳамда Хави асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўяётганди. Буни ўзи ҳам тушунган ярим ҳимоячи Қатарга йўл олди. Хави ҳам, Пирло ҳам фаолиятларини Европа топ-клубида якунлай олишмади. Бунга нималар сабаб бўлгани бошқа масала. 

Балки, ушбу мавсум Лука Модрич учун "Мадрид"даги сўнггиси бўлар. Унинг шартномаси 2022 йил июнь ойига қадар мўлжалланган ва ҳозирча томонлар келишувни яна бир йилга узайтиришадими ёки йўқ, аниқ маълумот йўқ. Олдинда Қатарда бўлиши кутилаётган Мундиаль турибди: Модрич фаолиятини "Мадрид"да якунламоқчи, аммо жаҳон чемпионати 15 ойдан кейин шу сабабли Лука бутсаларини июнда михга илиши мақсадга мувофиқ эмас. Модрич Қатарга 37 ёшда йўл олиши талаб қилинади… ё "Реал Мадрид" футболчиси сифатида ёки нисбатан пастроқ турувчи чемпионат, масалан, MLS клуби ўйинчиси сифатида.


Омонжон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика