

"Барселона" собиқ ҳимоячиси ўйин вақтини 60 дақиқа қилиш, қўшимча вақтда голгача ўйнашни, майдондан кетма-кет футболчиларни чиқариб бориш орқали ғолибни аниқлашни таклиф қилганди.
"Тасаввур қилинг: Мбаппе ва Ҳоланд бир-бирига қарши, кураш улардан бири гол ургунча давом этади", – деб қўшимча қилган Пике.
"Пике нимадир чекиб олганми? Жин урсин, у нима футболни бирга-бир ўйнашларини хоҳлаяптими?!" – деди собиқ форвард "Твич"даги эфир вақтида.



