U-23 Осиё кубоги саралаши. 2-турнинг 19 ўйинида 78 та тўп киритилди, бу ҳар ўйин ўртача 4 та гол дегани

Omonjon To`xtamirzayev
11 сен 2023, 11:45
U-23 Осиё кубоги саралаш босқичининг 2-тури голларга бой бўлди.

Қитъа турнирининг 19 учрашувида дарвозаларга жами 78 та тўп киритилди, бу ҳар ўйинда ўртача 4 та гол дегани. 

78 голдан 21 таси Гонгконг ва Бруней дарвозасини ишғол қилган Ўзбекистон ва Сурияга тегишли.

Шунингдек, Индонезия Тайванни 9:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ироқ ва Қатар 6 маротаба рақибларини жазолади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia