UZ

Сўнгги янгиликлар

ОФК U-23 Осиё Кубоги саралашига мезбонлик қиладиган давлатлар номини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор Янгиликлар

ОФК U-23 Осиё Кубоги саралашига мезбонлик қиладиган давлатлар номини эълон қилди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Осиё Футбол Конфедерацияси U-23 Осиё Кубоги саралаш ўйинларига мезбонлик қиладиган давлатларининг номини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси қуръа натижасига кўра ўрин оладиган гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон майдонларида ўтказилади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Мезбон мамлакатлар:

Баҳрайн

Хитой

Индонезия

Иордания

Корея Республикаси

Кувайт

Саудия Арабистони

Тожикистон

Таиланд

Ўзбекистон

Вьетнам

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни соат 12:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда олиб борилади. Мусобақанинг финал босқичи 2024 йили Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика