

Австралия минимал (1:0) ҳисобда Туркманистондан устун келган бўлса, Ўзбекистон U-23 термаси драматик баҳсда Ироқни (2:2, пен – 3:2) таслим этган ҳолда ярим финалга йўл олди.
Тимур Кападзе шогирдларига кейинги босқичда Ж.Корея ёки Япония рақиблик қилади. "Пахтакор" стадионидаги баҳс бугун 18:00 да старт олади.
Шунингдек, бугун чорак финалдан ўрин олган охирги учрашув С.Арабистони ҳамда Вьетнам (21:00) ўртасида ўтиши режалаштирилган.



