U-23 Осиё чемпионати. Таиланд - Вьетнам ўйинидан кейинги "Mixed Zone"
03 июн 2022 09:30
Янгиликлар
U-23 Осиё чемпионати. Таиланд - Вьетнам ўйинидан кейинги "Mixed Zone"
Учрашув ниҳоясига етгач, championat.asia сайти мухбири микст-зонада футболчиларнинг фикрлари билан қизиқди.
Ўйиндан сўнг Таиланд етакчиси Бенжамин Давис баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
-Бугунги ўйиндан мамнунман, чунки бугунги бир очко кейинги босқичга чиқишимизга имконият беради.
-Кейинги рақиб Малайзия бўлади...
-Ҳа албатта. Ўйингача яна икки кун вақтимиз бор. Бу вақт ичида биз тикланиб, ҳатоларимизни кўриб чиқамиз ва Малайзияга қарши боримизни бериб яхши натижа қилишга ҳаракат қиламиз.
-Сизнингча ўйиндаги қайси вазият энг ҳал қилувчиси бўлди?
-Ўйлашимча, 90-дақиқадаги гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
-Бугунги ўйин Малайзияга қарши баҳсга қандай таъсир қилади?
-Ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Чунки, орада 2 кунимиз бор. Ўз устимда ишлаб, янада яҳшироқ уйин кўрсатиш ниятидаман.
-Сиз ўйинга қўшилишингиз билан гол урдингиз. Майдонга тушаётган пайтингиз мураббий нима деди?
-Мураббий шунчаки майдонга тушиб, ўйинга таъсир қилишга ҳаракат қилишмни айтди.
-Бугунги ўйинингиздан қониқдингизми?
-Ҳа албатта. Аммо ҳар доим ўсиш учун менда иштиёқ ва ҳоҳиш бор.
-Майдон ҳолатини қандай баҳолайсиз?
-Майдон ажойиб ҳолатда ва футбол уйнаш учун барча шароит бор.
Вьетнам жамоаси етакчиларидан бири Ли Мин Бинс:
-Бизда бу ўйинда ғалаба қозониш учун жуда ҳам катта иштиёқ ва ҳоҳиш бор эди. Биз биринчи бўлиб гол урдик, аммо рақибимиз омадли экан. Сўнгги дақиқаларда гол уриб, бизни ғалабадан маҳрум қилди.
-Жисмоний ҳолатингизда муаммо борлиги билиниб қолди...
-Ҳа албатта, чунки узоқ вақт давомида ҳордиқ чиқардим ва яқиндагина машғулотларга қайтдим. Шунинг учун ҳам машғулотларда бормни бераяпман.
-Жамоангиз тезкор гол ургандан кейин ўйинни назорат қилишда нима тўсқинлик қилди?
-Ўйин бошланиши билан биз прессинг ёрдамида рақибни хато қилишга мажбурладик ва қулай вазиятдан фойдаландик. Афсуски, кейинчалик ғалабани ушлаб қола олмадик.
-Таиланд жамоаси ўйини ҳақида нима дея оласиз?
-Таиланд жуда ҳам кучли жамоа экан, айниқса ярим ҳимоячилари техник тарафлама жуда ҳам кучли экан.
Учқун Азимов тайёрлади
Фикрлар