

Қитъа чемпионатига саралаш баҳслари 2019 йилнинг 18-26 март кунлари ўтказилади. Саралаш баҳслари бир нечта гуруҳда ўтказилади. Ушбу саралаш гуруҳларидан бирига Тошкент мезбонлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Таиланддаги Осиё чемпионатида учликка кирган жамоалар Японияда ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олади.
Маълумот учун, U-23 Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобланади.




