UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  6 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

U-23 Осиё чемпионати. Равшан Ҳайдаров ОФК сайтига интервью берди Янгиликлар

U-23 Осиё чемпионати. Равшан Ҳайдаров ОФК сайтига интервью берди

Хабарингиз бор, 9 январь куни ОФК тарихида учинчи марта ташкил этилаётган U-23 Осиё чемпионати старт олади. Бу галги мусобақага Хитой мезбонлик қилади.

Айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойнинг Гуангжоу шаҳрида бўлиб турибди ва гуруҳ ўйинларига тайёргарликни давом эттирмоқда. Футболчиларимиз 9 январь куни Қатарга қарши ўйин билан Осиё чемпионатини бошлашади. Эсингизда бўлса, июлда бўлиб ўтган саралаш босқичи биз учун омадли келиб, вакилларимиз ҳар учала рақиб - Ливан, Непал ва БААни мағлуб этган ҳолда биринчи ўрин билан мусобақа йўлланмасини қўлга киритишганди.

Эндиликда ҳаммамиз шу йигитлардан чемпионатда ҳам ижобий натижа кутмоқдамиз. Жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақа олдидан ОФК расмий сайтига интервью бериб, қуйидаги фикрларни билдирди:

- "Саралашдаги муваффақиятни мусобақанинг финал босқичида ҳам давом эттиришни хоҳлаймиз. Бизнинг мақсад фақат ижобий натижа билан уйга қайтишдир. Саралашдан бери жамоа анча ўсди ва буни ўйинлар орқали кўрсатмоқчимиз".

Маълумки, икки йил аввалги мусобақани Ўзбекистон иккита мағлубият билан бошлаган. Қатарда ўтган айнан шу мусобақада Қатар якунда тўртинчи ўринни олган. Равшан Ҳайдаров масаланинг шу жиҳатига ҳам эътибор қаратди:

- "Биринчи ўйин ҳар доим муҳим бўлиб келган. Қатар ўзига яраша шаклланган жамоа, лекин биз ҳам қараб турмаймиз. Ўйлайманки, бу ўйинда ғалаба биз томонда бўлади. Мураббий сифатида ушбу мусобақада ғолиб чиқа олишимизни сезяпман ва бунинг учун бор кучни ишга соламиз".

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика