UZ

Сўнгги янгиликлар

15:56Қирғиз Республикаси – Ўзбекистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  2 15:35⚡️Мундиаль юлдузлари дастхати туширилган тўпларни ютиб олинг!  0 15:05Тен Хаг "Аякс"дан келган шогирдини қўйиб юборгиси келмаяпти  1 14:36"Фенербахче" ўз таркибига А Сериядан ярим ҳимоячи қўшиб олди  0 14:01"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетиш ниятидалигини маълум қилди  2 13:13БМБ футзал клуби Панама ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди   3 12:49Эдегор Австрияга қарши ўйинда жароҳат олди  2 12:36Долен Омурзаков ким бўлган?  11 12:18"Мустақиллик Кубоги-2024" мусобақаси якунланди. Бош соврин Оҳайо штатига йўл олди  2 11:56Футзал. Коста-Рика терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 11:35"Ал Насср" Криштиану Роналдуга Италиядан янги мураббий топди  13 10:47Афсуски, сардоримиз ҳам мундиални ўтказиб юборади. Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ЖЧ-2024 учун якуний рўйхати маълум  9 10:45Биринчи лигада мавсумнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси қайд этилди   4 10:20Андижон" собиқ футболчиси Африка клубига ўтди   10 09:40Ўзбекистон терма жамоаси Бишкекдаги машғулотини қандай ўтказди? ФОТОМАҚОЛА  9

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда Янгиликлар

U-22 Осиё чемпионати. Европалик скаутлар “60 дақиқа” шиорини қўллаб-қувватлашмоқда

Уммонда бўлиб ўтаётган 22 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини европалик футбол скаутлари ҳам катта қизиқиш билан кузатиб боришяпти.
Маълумки, мазкур мусобақада “60 дақиқа. Вақтни чўзма. Ўйна!” жумласи асосий шиор вазифасини ўтамоқда. Бундан кўзланган мақсад, 90 дақиқалик ўйиннинг ҳеч бўлмаганда 60 дақиқасини майдонда ҳаракат қилиш орқали таъминлашдир.

“60 дақиқа” шиори жуда ажойиб фикр бўлди, – дейди футбол агенти Маурицио Морана. – Лекин буни амалда қўллаш фақат майдондаги ўйинчиларга боғлиқ эмас, балки мураббийлар ва ҳакамлар ҳам бунга ўз ҳиссасини қўшишлари шарт. Шундагина ўйиннинг 60 дақиқасида футбол ўйнаса бўлади”.

“Монако” клуби билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган Раду Баику эса бу борада шундай деди: “ОФК бу шиор орқали ўйиннинг тезлигини оширмоқчи. Бундан ҳаммамиз хурсандмиз. Агар ҳакамлар қаттиққўллик билан баҳсларни бошқарса, вақт чўзишга ҳожат қолмайди. Шундай экан, ҳакамлар доим ўйинчиларга босим ўтказиб туришлари лозим”.

Бу гапларга “Зенит” вакили Маттео Тоноцци ҳам тўла қўшилди: “ОФК “60 дақиқа” шиорининг қандай мазмун касб этишини мусобақадан олдинги мураббийлар мажлисида атрофлича тушунтириб берди. Ўйинда тўхталишлар қанча кам бўлса, учрашув шунча қизиқ бўлади ва бу орқали биз – скаутларнинг ҳам яхши футболчиларни саралаб олишимиз осон кечади”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика