UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07"Рома" АПЛда ўйнаётган ҳужумчига қизиқмоқда  0 19:42Ўзбекистон терма жамоаси етакчиси машғулотларга қайтди  1 19:25Эрон чемпионати. Бир киши кам "Персеполис" сафарда "Сепахон"га мағлуб бўлди, Остон Ўрунов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 19:13Расман: Зейтуллаев "Бунёдкор" билан шартномасини 2 йилга узайтирди  0 19:01"Сўғдиёна" Дориев, Абдураҳмонов Андреев ва бошқа футболчилар билан шартномани узайтирди  2 18:50"Иқтидорли мураббийлар" конференцияси ўтказилди  0 18:23U-21 олдидаги тўртта йўл  6 17:48Ўзимизнинг карикатура. Манчестер қизил рангда  11 17:28"Челси" "Боруссия Д"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  6 16:59"Бавария" форвард трансфер қилиш ниятида эмас  1 16:36Расман: Япониялик футболчи "Бунёдкор"да қолди  0 16:11The Best-2024 тақдирлаш маросими онлайн тарзда ўтказилади  3 15:50Расман: "Металлург" билан хайрлашган дарвозабон "Локомотив" футболчисига айланди  0 15:37Амад Диалло МЮга ғалаба келтирган ўзи иштирокидаги иккита вазият бўйича фикр билдирди  8 15:10Элдор Адҳамов: "Андижон"нинг ОЧЛ-2да ўзини кўрсатишга бўлган иштиёқи жуда кучли"  4

U-21 олдидаги тўртта йўл Янгиликлар

U-21 олдидаги тўртта йўл

U-21 чемпионатини қайси маҳал ўтказиш қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

U-21 чемпионати жуда муҳим мусобақа. Чунки айнан шу мусобақа орқали футболчи пишиб етилиб катта футболга қадам қўяди. Айтайлик, U-19 чемпионатидаги ўйинлар орқали кўплаб футболчилар ёшлар жамоасига ўтса, U-21даги ўйин футболчининг асосий таркибга ўтишига сабаб бўлади.

Авваллари ушбу мусобақани ўринбосарлар чемпионати дердик, кейинчалик Ёшлар лигасига ўзгарди ва ҳозирда U-21 чемпионати деб номланмоқда. Икки ҳафтача олдин U-21 чемпионати яна аввалги ҳолатига қайтар экан, яъни асосий жамоадан бир кун олдин ўйнар экан каби гаплар чиқди. Шамол қайси томондан эсгани номаълум, аммо эсгани бор гап.

U-21 мусобақасини Суперлига асосий жамоасидан бир кун олдин ёки бир кун кейин ўтказиш нима беради? Умуман бу форматнинг афзалликлари нимада? Яна қандай йўл борки мусобақани янада чиройли ўтказса бўлади? Қуйида шу саволларга жавоб бериб ўтамиз. Бунинг учун U-21 олдида турган 4та йўлни кўриб чиқамиз.

Аввало битта саволга жавоб олиш керак, яъни U-21 мусобақаси аслида кимга керак? Биринчи навбатда клубларга ва жамоа бош мураббийларига. Чунки U-21 чемпионатини ўтказишдан мақсад асосий жамоага футболчи тайёрлаб бериш. Футболчилар шу мусобақа орқали асосий жамоа сари қадам ташлашлари керак бўлади. Марҳамат, U-21 да ўзингни кўрсат ва асосий жамоага ўт.


Биринчи йўл. U-21 чемпионатини асосий жамоадан бир кун олдин ўтказиш

Юқори айтиб ўтганимиз 4та йўлга тўхталамиз. Биринчи йўл U-21 чемпионатини асосий жамоадан бир кун олдин ўтказиш. Авваллари шундай эди. Яъни, Суперлига ўйинидан бир кун олдин U-21 мусобақаси ўтказилар ва эртаси кун асосий жамоа ўйнарди. Бунинг плюс ва минус томонларини кўриб чиқамиз.

Плюс томони: Агар U-21 чемпионати асосий жамоадан бир кун олдин ўтказилса, яхши ўйнаган ва ўзини кўрсатган футболчи эртаси кун асосий таркиб қайдномасидан ўрин олиш имконига эга бўлади. Балки шу футболчини вазиятга қараб асосий жамоа бош мураббийи 10-15 дақиқага майдонга тушириши мумкин. Натижада футболчи ҳам катта жамоада ўйин амалиётига эга бўлади, ҳам ғалаба қозонса мукофот пули ишлайди. Яна бир плюс томони шуки, U-21 сафарда ўйнаса, асосий жамоа бош мураббийи ҳеч бўлса бир тайм ўйинни кўриб, кейин машғулотга йўл олади.

Минус томони: Одатда U-21 чемпионатининг ўйин вақти асосий жамоанинг ўйиндан бир кун олдинги машғулоти билан бир пайтга тўғри келиб қолади ва асосий жамоа бош мураббийи U-21 ўйинини кўра олмайди. Чунки мураббийнинг ўй-хаёли фақат эртанги баҳсга қаратилган бўлади. Бундан ташқари, мураббийлар кўз остига олиб қўйган футболчи жароҳат олиб қолмаслиги учун U-21 ўйинига юбормайди. U-21 чемпионати бир кун олдин ўтказилса, футболчи ҳам U-21га бормаслиги, ҳам эртаси кун Суперлигада ўйнамаслиги ҳам мумкин. Натижада ўйин амалиётисиз қолади.


Иккинчи йўл. U-21 чемпионатини асосий жамоадан бир кун кейин ўтказиш

Ўз пайтида Тимур Кападзенинг таклифи билан шу йўлга ўтилганди. Чунки ўша пайт Кападзе учун асосий жамоа ва U-21 деган гап йўқ эди. "Олимпик"да айтайлик 25-30 нафар футболчи шуғулланар, ким асосий жамоа билан Суперлигада ўйнамаса, эртаси кун U-21да ўйнарди. Мана бу йил ҳам U-21 чемпионати асосий жамоа ўйинидан бир кун кейин ўтказилди. Бунинг ҳам плюс ва минус томонлари бор.

Плюс томони: U-21 ёшига мос футболчилар агар асосий жамоада ўйнамаса, эртаси кун ўринбосарлар сафида ҳаракат қилиш имконига эга бўлади. Яъни футболчи бу ўринда амалиётсиз қолиб кетмайди. ПФЛ талабига кўра, U-21 мусобақаси ҳам яхши майдонларда ўтказилиши керак. Агар жамоа яхши майдон топа олмаса, унда U-21 ўйинини асосий жамоа ўйнаган стадионда ўтказишига тўғри келади. Яхши майдон, реклама тўсиқлари билан ўралган стадион, табло ишлаб турибди, хуллас ҳаммаси жойида. Бу ҳам учрашув яхши ўтишини таъминлаб беради.

Минус томони: Бу энг аввало жамоанинг сафар ўйинларида кўзга ташланади. Уй ўйинларида атайлик, асосий жамоа бош мураббийи Суперлига тур учрашувидан сўнг эртаси кун стадионга келиб U-21 ўйинини кўриши мумкин. Лекин сафарда бундай бўлмаяпти.

Чунки деярли барча жамоалар сафардаги ўйинни ўтказиб бўлганидан кейин бутун жамоа ортга қайтади ва эртаси кун U-21 ўзи келиб ўйнаб кетади. Яъни бош мураббийлар U-21 ўйинини кўриш учун деярли қолмайди. U-21 уйда ўйнаса, мураббийларга маъқул, лекин сафардаги ўйинлар фақат видеоёзув орқали кўрилади.


Учинчи йўл. U-21 чемпионатини алоҳида тақвим кўринишида ўтказиш

Келаси мавсум Суперлигада 16та клуб иштирок этади. Бу эса 16та U-21 жамоаси бўлади дегани. Айтайлик, U-21 чемпионатини асосий жамоадан бир кун олдин ҳам, бир кун кейин ҳам эмас, балки бутунлай бошқа тартибда ўтказиш нима беради? Бунда жамоалар икки даврали 30та турни ўтказади, лекин умуман асосий жамоага алоқаси бўлмаган кунларда ўйнайди.

Плюс томони: U-21 жамоасининг тақдири асосий жамоага боғлиқ бўлмайди. Масалан, шу йил апрелда клублар фақат Кубок ўйинлари ўтказди. Табиийки бир ой U-21 жамоалари майдонга тушмади. Апрелда, футбол ўйнайдиган пайтда жамоалар фақат машғулот олиб борди. Ўтказилган ўртоқлик ўйинлари барибир расмий учрашув мазасини бермайди. Шу боис U-21 чемпионатини алоҳида тақвим асосида ўтказиш мусобақа янада зўр ўтишини таъминлаши мумкин. Энг муҳими, жамоалар асосий жамоага боғланиб қолмайди. Улар ўз тақвими бўйича ўйинларни ўтказади.

Минус томони: Суперлигага умуман алоқаси бўлмаган тақвим тузилди ҳам дейлик. Лекин барча ўйинларни бошқариш учун ҳакамлар етарлими, тақвим бошқа ўйинларга тўғри келиб қолмайдими, масалан аёллар чемпионати ёки U-19 мусобақасига? Айтайлик, иккита ўйин бир кунга тушиб қолса нима бўлади? ПФЛ барча учрашувларга комиссар етказиб бера оладими? Шу каби саволлар борки, алоҳида тақвим қилишдан олдин масаланинг ҳар бир жиҳатини ўйлаб кўриш лозим бўлади.


Тўртинчи йўл. Суперлига ва Пролига клубларини қўшган ҳолда U-21 чемпионатини ўтказиш

Бу ҳам зўр аслида. Лекин бунга ҳамма тайёрми деган савол юзага келади. Айтайлик, Суперлига клубида U-21 жамоаси бўлиши шарт, аммо Пролига клубларига бундай талаб қўйилмаган. Пролига жамоаси қачонки Суперлигага чиқса U-21 ҳақида бош қотиради. Масалан, ҳозир "Машъал", "Бухоро", "Шўртан" ва "Қўқон-1912" билан шундай бўляпти. Бу клублар энди U-21 жамоасини тузишлари керак. Тахминан 20-25 нафар футболчи топиш керак бўлади, мураббийлар тайинланади, алоҳида маъмур ва шифокор ишлайди. Қўшимча штатлар очилади.

Аслида Пролига клубларида ҳам тайёр U-21 жамоалари бўлгани яхши, аммо бунга ҳамманинг ҳам имконияти кўтармайди. Кўп жамоалар учун асосий таркибнинг ўзи етарли. Фақат талабга бўйсунган ҳолда U-19 жамоаси ташкил қилинган. Чунки U-19 жамоасининг харажати нисбатан камроқ. U-21 жамоаси эса кўпроқ харажат ва эътибор талаб этади. Шу боис тарозининг икки палласига қараган маъқул. Агар Пролиганинг барча клуби U-21 мусобақасига ўз розилигини билдирса ва Суперлига билан Пролига клубларининг U-21 жамоалари худди бу йилги U-19 мусобақасига ўхшаб ўтказилса жуда зўр чемпионат гувоҳи бўламиз. 

Плюс томони: Пролига клуби фақат Суперлигага чиқсагина U-21 тузиш ҳақида бош қотирмайди. Ҳар доим ҳар бир клубнинг ўз U-21 жамоаси бўлади. Суперлигада 16та, Пролигада 8та клуб қатнашишини ҳисобга олсак, Ўзбекистон бўйлаб 24та U-21 жамоаси бирлашган мусобақада иштирок этади. Бунда жамоаларни 12тадан иккита минтақага бўлиш мумкин. Масалан, бу йилги U-19 мусобақаси зўр ўтди. Азарт борасида баъзи ўйинлар Суперлигадан қолишмади. Буни мураббийлар ҳам бот-бот таъкидлади. Икки даврали ўйинлар бўлиб ўтганидан сўнг энг кучли 8та жамоа ғолиблик учун марказлашган тартибда куч синашади ва натижада финал ғолибига Кубок ва медаллар топширилади.

Минус томони: Пролига клубларининг бунга тўлиқ тайёр эмаслиги. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда ПФЛ талабни икки хил қўйяпти. Бу аввало Пролига клубларининг бюджети билан боғлиқ. Чунки аксар жамоаларга U-21, футзал ва аёллар жамоаси ташкил қилиш оғирлик қилади. Шу боис ҳам ПФЛ ҳаммага бирдек талаб қўймаяпти. Лекин футболимизнинг эртасини ўйлаб ҳаракат қиладиган бўлсак, ҳар бир профессионал клуб қошида U-21 жамоаси бўлгани маъқул. Еропада U-21 чемпионлар Лигаси ўтказиб келинаётган бир пайтда биз ҳатто ички мусобақани ўтказа олмасак, демак футболимизнинг ҳозирги даражаси билан мақтана олмаймиз.


Хулоса ўрнида

Мақола бошида айтиб ўтганимиздек. U-21 чемпионати аввало клублар ва бош мураббийларга керак. Лекин барча мураббийлар шу мусобақани кузатиб келмоқда дейиш хато бўлади. Ҳар кимнинг ўз иш услуби бор. Кимдир U-21га эътибор қаратиб ёш футболчиларни асосий таркибга жалб этиб туради, кимдир 18-20 футболчи билан бутун мавсумни ўтказади ва U-21 жамоасига деярли эътибор бермайди. Лекин бу ўринда фалончи мураббий U-21га эътибор қаратмаяпти деб танқил қилиш ҳам тўғри эмас. Чунки Суперлигани 18-20 футболчи билан ҳам ўтказса бўлади. Балки бу йилдан ўйинлар сони ортиб, ишлаш тизими ўзгарар. 

Бу борада ўз фикримни айтадиган бўлсам, Пролига клублари токи тайёр ҳолга келгунча Суперлига клубларининг U-21 жамоалари ўртасида алоҳида мусобақа қилингани маъқул. Бу мусобақа асосий жамоа ўйинидан бир кун олдин ҳам, бир кун кейин ҳам ўтказилмайди, балки U-19га ўхшаб алоҳида тақвим сифатида бўлиб ўтади. Шунда U-21 жамоасининг ўйинлари асосий жамоага боғлиқ бўлиб қолмайди, асосий жамоа Кубокда ўйнаган маҳал булар бир ойлаб танаффус қилмайди ва алоҳида тақвимга кўра ўз ўйинини ўтказади. Мусобақанинг ўз йўналиши, чемпиони ва аутсайдери бўлади.

Мураббийларда U-21га бўлган қараш ўзгаради. "Бу дубл-ку", ўйнаса бўлди қабилидаги қарашдан воз кечилади ва шу орқали ПФЛ яна бир яхши турнирга эга бўлади. U-21нинг ўз мусобақаси бўлади, уларнинг тақдири асосий жамоага боғлиқ бўлиб қолмайди. U-21 ўз мусобақасида яхши қатнашдими, келаси йил ҳам шу мусобақада иштирок этишда давом этади. Футболчиларда курашувчанлик ва ғалаба учун ҳаракат ҳиссиёти пайдо бўлади. Ва энг муҳими, бунинг ортидан жуда кўп иқтидорли ёшларга эга бўламиз.


Х.Холиқов.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
16 дек 20:04:50
Abdugaffar Abdullayev
Салларни мносабатинг ўринбосарларга нисбатан шундай зўрки на хисобни бераасанлар на жадвални кўрсатасанлар яана бир кун олдин бир кун кегин деб ҳаммагп жар соласанлар.
   
16 дек 19:40:50
From Earth
safo78 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бошидан охиригача ўқишга сабрим чидамади,лекин бир нарсани айтаман бу футбол мутасаддилари хамма нарсани вайрон қилгани каби шу ўринбосарлар турнирини хам яксон қилишди. Эсласаларинг олдинлари қандай шиддатли ўтарди,биз мухлислар бу турнирини дублерлар деб атардик. Асосий командадан бир кун олдин уйин ўтказишарди. Нефтчини киргилидаги стадионига камида беш олти минг мухлис кирарди Арани ўзим хам хар ўйинга қолдирмасдан келарди. Яхши томони асосий таркибда захирада қолаетган ўйинчи лардан икки УЧ нафари дублерни асосий таркибидан ўйнашарди,бугун ўйнаган дублерни бир икки нафари эртасига асосий таркиб ўйинига захирага киритилади.
➕➕➕➕ бош мураббий истаги бўлса ярим кечаси бўлсаям дублёрларни ўйинини кузатади. Киргилида дублёр ўйинида стадионга анчагина одам кирарди
   
16 дек 19:12:43
FUTBOL DAVRASIDA
Нима кераги бор у19, у21 килишни. Нима халкни пули бехисобми? Битта у20 килинглар тамом. Етади шунинг узи. Европа булолмаймиз барибир. Чунки бизда командалар буджетга бокиманда
   
16 дек 18:37:53
safo78
Бошидан охиригача ўқишга сабрим чидамади,лекин бир нарсани айтаман бу футбол мутасаддилари хамма нарсани вайрон қилгани каби шу ўринбосарлар турнирини хам яксон қилишди.
Эсласаларинг олдинлари қандай шиддатли ўтарди,биз мухлислар бу турнирини дублерлар деб атардик.
Асосий командадан бир кун олдин уйин ўтказишарди.
Нефтчини киргилидаги стадионига камида беш олти минг мухлис кирарди
Арани ўзим хам хар ўйинга қолдирмасдан келарди.
Яхши томони асосий таркибда захирада қолаетган ўйинчи лардан икки УЧ нафари дублерни асосий таркибидан ўйнашарди,бугун ўйнаган дублерни бир икки нафари эртасига асосий таркиб ўйинига захирага киритилади.
   
16 дек 18:35:05
nerazzuri
U21- Hozir faqat Pakhtakor va Bunyodkor , Nasafga kerak holos.
   
16 дек 18:35:00
From Earth
Мураббий истаса вақт топа олади, масалан Саркисян ўринбосарлар ўйинини қолдирмасдан кузатарди. Гап U-21 жамоани бир кун олдин ёки бир кун кегин ўйнашида эмас, мураббийни истагида. Қолаверса асосий жамоани бош мураббийи вақт тополмаса уни ёрдамчилари кузатса бўлмайдими? Ёки улар фақат ўйин вақтида заҳира ўриндиғида ўтириш учун ёрдамчими?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика