UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  37 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  0 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  29 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  9 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  71 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  6 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  2 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0

U-20 ЖЧ: Ўзбекистон – Гондурас: Превью Янгиликлар

U-20 ЖЧ: Ўзбекистон – Гондурас: Превью

Бугун Тошкент вақти билан соат 09:00да U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати F гуруҳида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг илк учрашувида майдонга тушади.
Крайстчерч шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Гондурас терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу учрашув Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учун U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида ҳисоб бўйича 12-учрашув бўлади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бунгача 3 маротаба ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Бунгача терма жамоа 2003 ва 2009 йилги Жаҳон чемпионатларида гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган бўлса, 2013 йилда Туркияда бўлиб ўтган мундиалда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалга йўл олган эди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионати баҳсларида Гондурас билан илк маротаба куч синашади. Бунгача 2013 йили БААда бўлиб ўтган U-17 ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккала терма жамоа мусобақанинг нимчорак финалда куч синашган ва унда Гондурас кичик ҳисобда ғалаба қозонган эди.

Гондурас терма жамоаси эса, U-20 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатларида бунгача 5 маротаба иштирок этишганва уларнинг барчасида гуруҳ босқичида иштирокини якунлашган.

Эслатиб ўтамиз, кеча F гуруҳида иштирок этадиган терма жамоалар бош мураббийлари ва футболчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳамда терма жамоа ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоевлар иштирок этишди.

U-20 ёшлар ўртасида Жаҳон Чемпионати.

1 июнь. Крайстчерч, Янги Зеландия.

"F" гуруҳи, 1-тур. (Тошкент вақти билан 09:00)

Ўзбекистон U-20 – Гондурас U-20
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика