UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  0 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  15 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  1 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  1 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  22 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  25 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  41 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  17 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  1 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14

U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига 10 февраль куни қуръа ташланади Янгиликлар

U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига 10 февраль куни қуръа ташланади

Зеландияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 10 февраль куни Янги Зеландия пойтахти Окленд шаҳрида бўлиб ўтади.
Таъкидлаш лозим, эртага бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этишади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси делегацияси кеча Янги Зеландия пойтахти Окленд шаҳрига жўнаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси ўтган йили Мьанмада бўлиб ўтган Осиё чемпионатида кучли тўртликка кириб Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.

Маълумот учун, 8 февраль куни КОНМЕБОЛда ҳам ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионати баҳслари якунига етди ва унга кўра Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган яна тўрт терма жамоанинг номи маълум бўлди. Унга кўра, КОНМЕБОЛ минтақасидан Аргентина, Бразилия, Колумбия ҳамда Уругвай терма жамоалари Янги Зеландиядаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган.

Шу тариқа, айни дамга келиб Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 24 жамоадан 20та терма жамоанинг номи маълум бўлди. Ҳозирча Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Африка қитъаси жамоалари ноъмалум, боиси ёшлар ўртасида Африка қитъаси чемпионати 8-22 март кунлари ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика